Ўзбекистонда заводдан чиқиб, эгаларига олиб кетилаётган автомашиналар ЙТҲга учради. Ҳодиса суратлари тармоқларда кенг тарқалди.
Тарқалган суратларда “UzAutoMotors” томонидан ишлаб чиқарилган автомашиналарни олиб кетаётган юк автомашинаси ЙТҲга учраганини кўриш мумкин. Унинг натижасида асосан Nexia-3 ва Cobalt зарар кўрган. Ҳодиса Андижон вилоятига тегишли юк автомашинаси иштирокида содир бўлгани айтилмоқда.
Ҳозирча ҳолат қаерда ва қачон содир бўлгани маълум эмас. Таъкидлаш жоиз, айнан Cobalt автомобиллари эгаларига узоқ вақтда етиб келаётган эди. Ҳолатга расмий изоҳ берилмади.