Тошкентда мушукни отиб ташлаган фуқаро 446 минг сўм жарима тўлайдиган бўлди

Тошкентда мушукни отиб ташлаган фуқаро 446 минг сўм жарима тўлайдиган бўлди
Тошкентда мушукни отиб ташлаган фуқаро 446 минг сўм жарима тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда “Mehr va oqibat” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти хабар қилди.

Маълум бўлишича, ҳодиса октябрь ойининг ўрталарида содир бўлган. Миробод туманида яшовчи эркак қўшнисининг мушугини отиб ташлаган.
Мушук эгаси профилактика инспекторига мурожаат қилган. Лекин, инспектор эркакни судга бериш ўрнига, томонларни яраштиришга ҳаракат қилган. Шунга қарамай мушук эгаси адолат қарор топиши учун барча керакли ҳужжатларни (рентген ва ҳоказолар) тўплаган. Аёлга бу ишда ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти юристлари ёрдам берган. Барча ҳужжатлар тўпланиб бўлгач, иш ўрганиш учун Муробод тумани ИИБга юборилган.

Унинг натижасига кўра иш судга ҳам ошириб юборилган. Суд қарорига кўра эркак ЭКИҲнинг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Дангал 30 октябр 2020 08:26
    Росса катта иш булибди жангда курбонлар йукми ишкилиб миллий гвардияни хам жалб килишимиз керак Эди эркакни уйи обиск килинсин балки снайпер и бордир эртага бирорта кучукни отиб куймасин
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентда мушукни отиб ташлаган фуқаро 446 минг сўм жарима тўлайдиган бўлди