Самарқандда 12 нафар қизни фоҳишалик қилишга мажбурлаган 44 ёшли аёл ушланди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Аёлдан 12 нафар қиз жабр кўрган. Аёл улардан паспортларини олиб қўйиб, қўрқитиб келган. Қизлар икки йил давомида фоҳиша бўлиб ишлашга ва аёлга кунига 200 минг сўмдан 500 минг сўмгача олиб келишга мажбур бўлган.
Қизлар Рудакий кўчасида интим хизматларни тақдим этган. Ҳозирда 44 ёшли аёлга нисбатан одам савдоси бўйича жиноий иш қўзғатилган.