Пойтахтда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари фоҳишалик билан шуғулланаётган 19 ёшли қизни қўлга олди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Қиз Чилонзор туманида ушланган. Ходимлар ушбу қиз аввал ҳам шундай қилмиши учун ушланган бўлганини маълум қилди.
Ходимлар қиз оиласи ўхшамаганлиги учун шу йўлга кириб кетганини таъкидлади. Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ноқонуний фаолият билан шуғулланиш ўрнига ресторанда официант бўлиб ишлашни таклиф қилган. Ходимлар қизнинг иши ўзи яшайдиган маҳаллада муҳокама қилинишини маълум қилди. Маҳалладаги муҳокамадан сўнг қизга иш топилиши кутилмоқда.