Ўзбекистонда Қуръони каримни йиртиб, уни оёқости қилган эркак ушланди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу кунларда тармоқларда ўзини атеист дея атаб, муқаддас китоб Қуръони каримни йиртиб, уни оёқости қилган эркакнинг видеолавҳаси тарқалган. Шундан сўнг тезкор тадбир давомида ушбу фуқаро аниқланиб, ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан ЖКнинг 156-моддаси 2-қисми (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.