Қорақалпоғистонда уч нафар эркак 24 ёшли қизни олиб қочиб, фуқарога мажбуран никоҳламоқчи бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, Қонликўл туманида икки нафар 30 ёшли ва бир нафар 29 ёшли эркак олдиндан тил бириктириб, 24 ёшли қизни ўғирлаб кетишган. Улар қизни ўғирлаб, мажбуран 30 ёшли эркакка никоҳламоқчи бўлган. Бунга қиз қарши бўлган ва ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Тадбирлар давомида қиз олиб қочилган Нексия-2 автомашиаси далилий ашё сифатида олиниб, муҳрлаб қўйилган.
Ҳолат бўйича ЖКнинг 136-моддаси 1-қисми (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергоа ҳаракатлари олиб борилмоқда.