Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида аёл ўзи ва икки нафар фарзандини ўлдирди. Бу ҳақда бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, туманда аяшовчи 36 ёшли аёл шаръий никоҳдаги эрининг оиласига тегишли 2 гектар ерининг 50 сотихини укасига бериб юборгани учун норози бўлиб, хат ёзиб қолдирган. Шундан сўнг сувомборига бориб, дастлаб иккита фарзандини сувга ташлаб юборган. Уларнинг ўлганига ишонч ҳосил қилгач ўзини ҳам чўктириб ўлдирган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.