Тошкентда эркак “шантаж” йўли билан аёлдан 50 минг доллар талаб қилди. Бу ҳақда бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, эркак аёлни ярим яланғоч ҳолда тушган вилеоси билан қўрқитган. Эркак ушбу видеони тарқатмаслик учун аёлдан 50 минг доллар талаб қилган.
Аёл ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Тадбирлар натижасида эркак айтилган пулнинг 6500 долларини олаётганда ушланган. Ҳозирда жиноий иш қўзғатилган.