ENTER Engineering компанияси ишчиларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

ENTER Engineering компанияси ишчиларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди
ENTER Engineering компанияси ишчилари ошхонада белгиланган тартибдан норози бўлиб, жанжал кўтаргани ҳақида хабар қилган эдик. Вилоят ҳуқуқ тартибот органларининг хабар қилишича, айбдорлар жазоланади.

Маълум бўлишича, ишчилар 21 октябрда Нишон туманидаги “UZBEKISTAN GTL” заводи ошхонасида белгиланган тартибдан норози бўлиб, жанжал кўтарган. Шундан сўнг улар компания ходимларининг хонасига кириб, жуда кўп миқдордаги техника воситаларига зарар етказган. Ишчилар умумий ҳисобда 480 млн сўмлик мол-мулкни яроқсиз аҳволга келтириб қўйган. Кейинчалик суриштирувлар натижасида ҳамда кузатув камералари ёрдамида безорилик содир этганлар аниқланган.

Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми “в” банди ва 277-моддасининг 2-қисми “б,в,е” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳодисага алоқадорлар сўроқ қилинмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Кимсан 6 ноябр 2020 01:26
    Реалист фикрига кушиламан.
  2. O`ZBEK 4 ноябр 2020 13:45
    Ўзингникини ур бегона қўрқсин. Ўзбекистонда туриб ўз хақ хуқуқингни талаб қилаолмасанг.
  3. Дангал 4 ноябр 2020 13:26
    Реалист туппа тугри
  4. Реалист 4 ноябр 2020 09:48
    Компанияни ўзига жиноий иш очилиши керак эди. Ойликларни вақтида бермаган (яширишни хожати йўқ),нормадан ортиқ вақт ишлатган ишчиларни қулдай,норозилик келтириб чиқарган.Лекин бу Ўзбекистонку,кимниям хадди сиғарди компанияга тиш ботиргани,ахир эгалари чакана одамларми.Система ичидан чириган.
  5. Бир 4 ноябр 2020 08:17
    Иш хакини вактида ололмаган ишчиларга жиноят иши,уз вактида хаккини бермаган, иш шароитини яратмаган рахбарларга мукофот берилсин.
  6. Жавлон 3 ноябр 2020 19:38
    Биз билгандик
  7. Бобир 3 ноябр 2020 18:53
    бунака ишда эпчиликлари таксинга сазовор
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » ENTER Engineering компанияси ишчиларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди