Самарқандда ўқувчини деб Афросиёб поезди билан фалокат юз бериши мумкин эди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Нуробод тумани Олтинсой маҳалласида яшовчи 6 ёшли мактаб ўқувчиси поезд йўлига тош қўйиб қўйган. Тош Улус – Гумбаз станциясида аниқланган.
Масъул ходимлар тошни ўз вақтида олиб қўйгани учун фалокат олди олингани айтилмоқда. Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида гумондор ушланган. Ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.