Бухоро вилоятида хотинини ўзини ўлдиришгача олиб борган эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, 30 ёшли эркак 6 йил давомида 25 ёшли хотинининг устидан кулиб келган. Эркак мунтазам равишда хотинини уриб, ҳақоратлаган. Эркак хотинига ошхона ва ювиниш хонасидан фойдаланишга рухсат бермаган. Аёл маҳаллага мурожаат қилгандан сўнг уни ерга уриш янада авж олган.
Натижада аёл уйнинг қуриб битказилмаган қисмида ўзини осиб қўйган. Суд тиббий экспертиза хулосасида аёлнинг баданидан жароҳат излари ҳам топилган. Суд қарорига кўра эркак 7 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган.