Самрқандда ходим ўз раҳбарининг автомашинасини ўғирламоқчи бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, «Жомбой дон маҳсулотлари» МЧЖ директори автомобили билан боғлиқ ҳолат юзасидан ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Директорнинг айтишича, ходим автомобиль ичида калит қолганидан фойдаланиб, уни олиб қочмоқчи бўлган. Лекин қоровул эшикни дарҳол ёпиб олган ва ходим у ердан чиқиб кета олмаган.
Ҳодиса натижасида ходим бошқарувни йўқотган ва фирмага тегишли биноларнинг бирига бориб урилган. У воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари эркакни ушлаган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан ЖКнинг 267 моддаси 1 қисми билан жиноий иш қўзғатилган.