Фарғонада 18 ва 20 ёшли босқинчилар ушланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, Қўқон шаҳрида шу йил 1 ноябрь куни соат 16:00 да 18 ёшли Э.Б ва 20 ёшли У.Қ.лар тил бириктириб, кўчада кетаётган 18 ёшли И.И.га ҳужум қилган. Улар ўсмирни пичоқ билан қўрқитиб, дўппослаб 3 млн 600 минг сўмлик телефонини олиб қўйган. Кейинчалик йигитлар ушбу телефонни 2 млн 600 минг сўмга сотиб юборган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “б” банди (босқинчилик) билан жиноий иш қўзғатилган. Йигитлар ушланиб ҳибсга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.