Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 31 октябрь куни соат 22:00 Тошкент тумани Тутзор маҳалласи, Нурмакор кўчасида содир бўлган. Уч нафар Миллий гвардия формасидаги, юзига ниқоб таққан ва қуроллаанган шахслар Матиз машинасида келиб, ўша кўчада Ласеттида кетаётган 47 ёшли фуқарони тўхтатган. Улар фуқарога зўрлик ишлатиб, қўлига кишан солган ҳолда Ласеттининг орқа ўриндиғига ўтқазаётган вақтда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Уларнинг Матизи текширилганда у ердан “01Р376СВ” ва “10Е488LA” давлат рақамлари ҳам топилган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 227-модаси 1-қисми ва 164-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан жиноий иш қўзғатилган. Босқинчилар ҳибсга олинган.