Хоразмда 22 ёшли она ўз фарзандини сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хабар қилди.
22 ёшли фуқаро 4 ойлик фарзандини сотаётган вақтда қўлга олинди. У савдодан 120 млн сўм ишламоқчи бўлди.
Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари қизни айтилган пулнинг 5000 долларини олаётган вақтда ушлаган. Ҳозирда жиноий иш қўзғатилган.