Ўзбекистонда имтиёзли кредитларнинг 1,7 млрд сўми банк мансабдорлари томонидан талон-торож қилингани маълум бўлди. Бу ҳақда бугун мамлакатимизда кузатилаётган коррупцион ҳолатларга бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
Йиғилишда муҳтожларга ажратиладиган пуллар ва турли хил имтиёзли кредитларнинг мансабдорлар томонидан “еб юборилгани” айтиб ўтилди. Хусусан, сўнгги икки йилда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ажратилган имтиёзли кредитларнинг 1,7 млрд сўми банк мансабдорлари томонидан талон-торож қилингани таъкидланди.
Биргина Андижоннинг Шаҳрихонида жойлашган “Миллий банк” раҳбари касса мудири билан тил бириктириб, 378 миллион сўмни ўзлаштирган. Улар 19 нафар фуқаро номига соҳта ҳужжат қилиб, имтиёзли кредитлар ажратган.