Ёшлар иттифоқи вакили ва маҳалла раиси дўстига 13 марта пичоқ урган болани қамамасликни сўради

Ёшлар иттифоқи вакили ва маҳалла раиси дўстига 13 марта пичоқ урган болани қамамасликни сўради
Ёшлар иттифоқи вакили ва маҳалла раиси дўстига 13 марта пичоқ урган болани қамамасликни сўради. Бу ҳақда Замон ИД хабар қилди.

Маълум бўлишича, Тошкентда иккита дўст бир бири билан уришиб қолган. 26 ёшли йигит дўсти, 23 ёшли У.А.дн қарзга олинган телефонни қайтаришни сўраган. Бунга жавобан эса У.А. 26 ёшли дўстини пичоқлаб ташлаган. Умумий ҳисобда унга 13 марта пичоқ урган. Йигит комага тушиб қолган ва мўжиза туфайли омон қолган. Жабрланувчининг онасининг айтишича йигит эндиликда ногирон бўлиб қолган (чап қўли ишламайди) ва унинг ичаги ҳамда умуртқаси шикастланган.

Ҳодиса юзасидан бўлиб ўтган судда У.А. уни кечиришларини, ҳодиса содир бўлган вақтда у шокда бўлганини айтган. Шунингдек, Ёшлар иттифоқи қошидаги ёш ҳуқуқшунослар кенгаши ва судланувчи яшайдиган маҳалла раиси ҳам суддан гумонланувчини очиқда қолдиришни сўраган. Суд қарорига кўра У.А. 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Фахриддин 12 ноябр 2020 13:10
    Уша авф сураган икки амалдорани суриштириш керак нимани эвазига бундай килганини, уни урнига халкни ичида юриб муаммоларини сураганда бу вокеалар булмасди
  2. Голиб 11 ноябр 2020 16:39
    13 мартага 5йил хич нима конун кучсизлиги пракурор судяни киган иши ёшлар итфоки кичир узимиз кафил диган ками 10йил буганда акли кирардими
  3. Зафар 10 ноябр 2020 19:39
    бекорга озодлик сўрамагандур, пичоқ еган бола ҳам ўтказиб юборгандурда, тўғри жазо олиш керак, лекин билиб билмай айтиш яхшимас
  4. Боходир. 10 ноябр 2020 08:53
    Бойни.еки.мансабдорни.боласи.булса.керак.кечирбюборишади.еган.огиз.уялади
  5. Smile 9 ноябр 2020 23:41
    Maxalla uzicha mehribon bulib qoganmi koshki shu bn aqli kirsa unaqada xamma pichoqlab ketvuradi pichoqlagan qulini kesish kk ular yana quliga pichoq olmasligiga kim kafolat beradi
  6. Azizjon 9 ноябр 2020 23:21
    Ittifoqinggayam raisinggayam aytodim, pichoqlangan bala nima bo'ladi endi
  7. Атабек 9 ноябр 2020 23:19
    Бир марта урган булса билмапти дер лекин каттик алам билан 13 марта пичок урган. Хаттоки кулингни пичок кесса кандай огрийди я
  8. Гулчеҳра 9 ноябр 2020 22:52
    Ким бўлишидан қаътий назар жазо олиш ШАРТ ва КЕРАК. ЎЗБЕКИСТОННИНГ мана шундай кечириб юбориши ЎЗБЕКИСТОНДА ИНСОН ҚАДРИНИ ЙЎҚОЛИШИ ГА ВА КАМСИТИШ ДАРАЖАСИГАЧА ОЛИБ КЕЛДИ, ШУНДАЙ ЭТСА, ИНСОНЛАРДА ТАЖАВВУЗ ВА ВАХШИЙЛИКДАН БОШҚА НАРСА ҚОЛМАЙДИ
  9. Men 9 ноябр 2020 22:06
    Undan kora 13 pichoqni ikkalasibiza urdik deb chiqmabdida
  10. Proud Uzbek 9 ноябр 2020 21:24
    peshonasidan otish kerak bu hayvonni
  11. radik 9 ноябр 2020 20:57
    Хеч бир инсон килган жиноятини кастдан килдим деб айтмайдиф,порахур хам,угри хам,мансабини суистимол килган хам,котил хам.Шунинг учун оркасида хар кандай пойдевори булишидан катий назар жазони кучайтиш керак.
  12. Шер 9 ноябр 2020 20:56
    Рост айтасиз телефон учун--------а
  13. ИЛХОМЖОН 9 ноябр 2020 20:29
    Шунака сукингим келяпти.........ахир ногирон бупкоптию,уни ким уйлейди соглигини ким кайтаради.
  14. Дилфуза 9 ноябр 2020 19:39
    Умрини охиригача ногирон қилган дўстини оиласини таминласин
  15. Узбек 9 ноябр 2020 19:37
    Битта тел учун пичоклаган инсонни пешонасидан отвориш кк жазо каттик жойда тартиб булади. Хеч ким кафолат бермайди яна шу ишни килмайди деб.
  16. Otabekov 9 ноябр 2020 19:09
    Pichoq yegan o‘zining ukasi yoki o‘g‘li bo‘lganda ham shu qarorlarida turisharmidi komsomol bilan oqsoqol janoblari?
  17. zokirjon 9 ноябр 2020 18:44
    yoshlar ittifoqi va mahalla raisi xato qilgan, 13 marta pichoq urgan odamni kechirish mumkin emas.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52

INMerge 2024: Санoат етaкчиларини минтақада тexнoлoгик тараққиётни илгарилатиш учун бирлаштирувчи Иновaтсиoн Сaммит

INMerge 2024: Санoат етaкчиларини минтақада тexнoлoгик тараққиётни илгарилатиш учун бирлаштирувчи Иновaтсиoн Сaммит "INMerge" инoвaтсиoн...
4-10-2024, 13:20

Самарқанд давлат университетида халқаро академиклар форуми ўтказилди…

Самарқанд давлат университетида “Яшил энергиянинг барқарор ривожланишини жадаллаштириш, олий таълимнинг глобаллашувига кўмаклашиш”...
16-09-2024, 22:15

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Ёшлар иттифоқи вакили ва маҳалла раиси дўстига 13 марта пичоқ урган болани қамамасликни сўради