Сирдарёда туғилганига 4 кун бўлган қизалоқни 20 мингга сотаётган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 9 ноябрь куни ховослик аёл мирзаободлик фуқаро билан тил бириктирган ҳолда, ўзининг 4 кунлик қиз фарзандини гулистонлик фуқарога сотаётган вақтда қўлга олинган. Улар қизалоқни 20 минг долларга сотмоқчи бўлган.
Гумонланувчилар қўлга олинган вақтда келишилган пулларнинг барчаси ёнида бўлган ва бу ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тезкор текширув ишлари олиб борилмоқда.