Сирдарёда турмуш қурганига бир ой ҳам бўлмаган ёш оила ис газидан вафот этди. Бу ҳақда «Sirdaryo Xabarlari» хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, Боёвут тумани, “Қаропчи” маҳалласида яшовчи 25 ёшли эркак ва 21 ёшли аёл ис газидан заҳарланиб, вафот этган. Уларнинг ўлими ҳақида шу йил 6 ноябрь куни соат 13:35ларда маълумот берилган. Улар қўлбола усулида ясалган иситиш печидан ажралиб чиққан ис газидан заҳарланиб, оламдан ўтган. Буни тиббий экспертиза ҳам тасдиқлаган.
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Манбанинг қўшимча қилишича, эркак ва аёлнинг турмуш қурганига бир ой ҳам бўлмаган.