Қашқадарёда эркак хотинини қариндошидан рашк қилиб, жиноят содир этди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 7 ноябрь куни соат 21:30 ларда содир бўлган. 34 ёшли эркак 41 ёшли қариндошининг чойхонасида идиш ювувчи бўлиб ишловчи 31 ёшли хотинини чойхона эгасидан рашк қилиб, жанжаллашган. Улар вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида 41 ёшли эркакнинг Лабосига ўтирган ва ўша ерда турган пичоқ билан қариндошига ҳужум қилган ва воқеа жойидан яиширинган. Чойхона эгаси дарҳол шифохонага мурожаат қилган.
Рашкчи эр Ғузорда топилган ва ушланган. Ҳозирда у ҳибсга олинган. Ҳолат бўйича ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.