Наманганда қиз болани унга гап отган бир гуруҳ йигитлардан ҳимоя қилган сотувчига жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 3 ноябрь куни соат 01:00 ларда фуқаро Жаҳонгир У. дўстлари билан Наманган шаҳридаги 5-кичик туманда жойлашган озиқ-овқат дўконига Матиз автомашинасида келган.
Улар дўконга харид учун келган 25 ёшли қизга гап отган. Шунда дўконнинг 40 ёшли сотувчиси йигитлардан қизга гап отишни тўхтатишни сўраган, лекин йигитлар ҳаракатни давом эттирган. Натижада сотувчи ёғоч битани қўлга олиб, йигитлардан бирининг бошига урган. Оқибатда йигит бош мия очиқ шикасти, бош мияни оғир даражали лат ейиши, бош мияни чап ярим шарлари ўткир эпидурал гематомаси ҳисобига эзилиши ва бошқа жароҳатлар олган. Сотувчига нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми "е" банди билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.