“Виждоним жуда қаттиқ қийнаяти” – пиёдани уриб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи уч йил ўтиб айбини тан олди

“Виждоним жуда қаттиқ қийнаяти” – пиёдани уриб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи уч йил ўтиб айбини тан олди
Жиззахда виждон азобида қийналган ҳайдовчи уч йил ўтиб ўз айбини тан олди. Бу ҳақда Ёшлар телеканали хабар қилди.

Маълум бўлишича, 1993 йилда туғилган фуқаро 2017 йилда Пахтакор туманидаги танишининг уйига бораётганда пиёдани уриб юборган. Ҳайдовчи дастлаб пиёдани уриб юборганини билмаган ва 200 метр юргач ортга қайтган. Қайтиб келса ерда бир инсон йиғлаб ётган бўлган. Буни кўрган ҳайдовчи қочиб кетган. Натижада пиёда ҳалок бўлган.

Ўша йили ички ишлар ходимлари айбдорни топа олмагач ҳолат юзасидан очилган жиноят иши 2017 йилнинг 29 декабрида ҳаракатдан тўхтатилган. Маълум бўлишича, 1982 йилда туғилган фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 2020 йилда топилган. У виждони қийналгани учун ички ишларга мурожаат қилган ва барча айбни тан олган.

“Менга ҳеч ким тазйиқ ёки руҳий босим ўтказгани йўқ. Виждоним қийналгани учун айбимни тан олиб ички ишлар ходимларига мурожаат қилиб келдим. Виждоним жуда қаттиқ қийнаяпти”, – дейди ҳайдовчи.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддаларига асосан жиноий иш қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Озор 16 ноябр 2020 01:01
    Хечдан кура кеч.Рахмат.
  2. Vokhid Ruziyev 15 ноябр 2020 19:55
    HUMANS компаниясидан сим карта олиб ишлатиб кўрдим, компанияни ўрнатган нархлари, бериладиган лиготалари жуда маъқул бўлди, лекин интернет тезлиги жуда паст экан, 4G кўрсатиб туради лекин интернет тезлиги жуда паст, шунинг учун келажакда бундан фойдаланиш ёки фойдаланмасликга ўйланиб қолдим. Қарши.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » “Виждоним жуда қаттиқ қийнаяти” – пиёдани уриб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи уч йил ўтиб айбини тан олди