Жорий йил 13 ноябь куни соат 7:30 ларда 25 ёшли йигит Яшнобод туманида 212 мактабнинг темир панжарасининг ташқи қисмидаги иситиш қувурига осилган ҳолда топилган. Бу ҳақда бош прокуратура маълумотига таяниб Репост нашри хабар қилди.
13 ноябрдаги суд тиббий экспертезасининг дастлабки хулосасига кўра И.А.Решатнякда арқон билан бўғилиш оқибатида механик асфикция кузатилгани маълум қилинган.
Марҳумнинг ёнидан унинг ўлимида ҳеч ким айбдор эмаслиги ёзилган хат топилган.
“Мен барчадан узр сўрайман. Қадрдонларим, мен бундай яшашдан чарчадим. Мен ўзимни ва атрофимдагиларни қийнаб юбордим. Бу дунёда менга ўрин йўқ. Колян, менга мебель бўйича ишлашни ўргатганинг учун раҳмат. Саня, укам, қадрдоним, сени жуда яхши кўраман, мени гуноҳларим учун кечир. Сенга барча яхшиликларни тилайман. Ҳеч қачон таслим бўлма, сенда ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман. Денчик, кечир мени. Мен доим сенга ёрдам бергим келган, сен мен учун яхши дўст бўлиб қоласан. Бувижон, мени кечиринг. Мен яхши невара бўлишга ҳаракат қилдим. Мени ота-онам ёнига кўминг. Кўришгунча дўстим, кўришгунча”, – дея хат қолдирган Решетняк.