Самарқандда эркак савдо марказида одамлар кўз ўнгида хотини ва унинг ўйнашини пичоқлаб ўлдирди

Самарқандда эркак савдо марказида одамлар кўз ўнгида хотини ва унинг ўйнашини пичоқлаб ўлдирди
Самарқандда эркак савдо марказида одамлар кўз ўнгида хотини ва унинг ўйнашини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда STV хабар қилди.

Маълум бўлишича, Самарқандаги Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган савдо марказида иккита қотиллик содир этилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра 40 ёшлар атрофидаги эркак иккита фуқарога пичоқ билан ташланиб, уларни жароҳатлаган. Натижада жабрланувчилар кўп қон йўқотиши оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра 42 ёшли пастдарғомлик эркак хотининг бошқа эркак билан ишқий муносабатлари ҳақида хабар топгач уларни кузатган. Улар дўконга кирганда рашкчи эр уларни ҳамманинг кўз ўнггида пичоқлаб ташлаган.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а,ж” бандлари билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчи ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Dilim 29 ноябр 2020 18:15
    Afsus qiladi lekin kech uz umrini xazon qipti umr uzi bir qadam shuniyam kimlarnidir deb uvol qilishga arzimidi.
  2. Dilya 25 ноябр 2020 09:25
    Xamma ozidan otganini ozi biladi 3lasiyam ozini bowini ozi yebti
  3. Дилшод 25 ноябр 2020 02:54
    Улдирди узи камалди нима фойда хотини эрини уйламаган эри хотинини рашк килганига бало борми ажралиб ёшига уйлансин эди
  4. Озор 24 ноябр 2020 12:11
    ХУСНИДДИН урнида булсам деманг. АСТАГФИРУЛЛОХ денг.
  5. Xusniddin 24 ноябр 2020 11:27
    To'g'ri qilgan o'rnda bo'lsam men xam shu ishni qlardm
  6. Гунора. 24 ноябр 2020 02:45
    Ифлос аеллар купайиб кетган бировларди эрига куз сузиб
  7. Хилола 24 ноябр 2020 02:15
    Бу аёлга хамма нарса етар эди,эри якинда дукон очиб берганди,Тагила машина олиб берганди. Буни кандай тушуниш керак билмадим.тукликка шухликми?
  8. АЛИШЕР 23 ноябр 2020 22:21
    Рашкчи эркак яхши ва тугри килди, аммо конун олдида, афсуски жавоб бериш керак. Энг яхшиси, иккаласини битта жойда ишкий муносабат вактида ушлаб олиб ялангоч килиб бозор ёки шахар маркази атрофида куйиб юборса хам булар эди.
  9. Сетора 23 ноябр 2020 22:20
    Окага кушиламан.
  10. Умида 23 ноябр 2020 21:03
    Бизларни одамларимизга нима буляпти а одами зодка мехир окибат колмадми одам жон бериб кон тукиляпти бизлари одамларимиз индамасдан камерга олиб ётипти хама тамошобин э улиларррррр
  11. Фарход. 23 ноябр 2020 17:50
    Диний тарафдан тугри килган лекин?
  12. Лейла 23 ноябр 2020 16:53
    Эх бу тукликка шухлик бегунох фарзандларига ичим ачиди факат аёлгамас .
  13. Сухроб 23 ноябр 2020 16:01
    ирода,
    Олдини билмаганидан улдиирганда узига хам жабир килиб
  14. Ахмаджон 23 ноябр 2020 15:56
    Хали бу эркак яхширок пул бериб чикиб кетиш эхтимоли хам йук эмас! Мисол : псих да учетда экан деб...
  15. Анвар 23 ноябр 2020 15:47
    тугри киган лекин иккита ифлос харомини деб бола камалиб кетади
  16. Улугбек 23 ноябр 2020 14:10
    хукм чикариш унга эмас эди.тугри кипти деганлар,оркасида колган болларига карашса к.кда ахмоклар.ажрашсин эди,аёлга пул мол дунёдан кура манимча мехр ва эътибор к.к.оиласини таъминлаш уша мужикларни зиммасидаю.бу б н аёлни окламокчимасман,карсак 2кулдан чикади
  17. Майкл 23 ноябр 2020 14:09
    Болага жабр ббти талогини беришкерегиди бечора камалиб кетади. Ачинарли холат.
  18. Ahmet 23 ноябр 2020 14:01
    Bahora ma'naviyatı past ayollardansız şekilli . Faqat qornı oçlar egrı yoldamı?
  19. Аниқ 23 ноябр 2020 13:53
    Фақат хиёнатмас бошқа сабаб хам бўлса керак чалғимангла
  20. Guljahon 23 ноябр 2020 13:52
    Exx shu ayolga nima yetmapti. Shunday mard erni menga nasib qilmaydimi ollox. Oyogini tagida yotib xizmatini qilib roziligini olmaymanmi. Bir kam dunyo ekan. Agar rostdan xiyonat qilgan bolsa, togri qilibdi uldrb. U uynashi erli ayol bilan qanday sevishadi. Tavba. Tavba. Olloxim insofini ber biz bir qullaringa.

    Tavba tavbaa.
  21. ирода 23 ноябр 2020 13:21
    агар олдинги замон болганда бировни хотини билан ишқий муносабат қилиб юрганида жазо тури бошқача эди .бу эркак бекор қилибди бунақа ахмоқларни деб уз хаётини барбод қилиб

    бекор қлибди улдириб
  22. Озор 23 ноябр 2020 13:07
    Катагон йиллари узбек аёллари ва эркакларини битта вагонга камаб сургун килишганда,бечора аёллар эркакларни олдида хожат килишга уялиб,захри конига уриб, купи улиб кетишган экан.Бугун аёллар куз унгизда хиёнат киладию,уни ёкловчи(БАХОРА)лар хам топилади.АСТАГФИРУЛЛОХ.

    Бахорахон мабода Худо курсатмасин,эрингизни ишлари юришмай сизни таьминлай колмаса,биринчилардан булиб кучага чикиб кетаркансизда.Лаьнат сизга ва сизга ухшаган аёлларга.
  23. Бекзод 23 ноябр 2020 12:40
    Тугри иш килибди маладес колганларга урнак булсин
  24. Ибрагим 23 ноябр 2020 11:59
    Узига жабир эркакни камида 20 йил беради тушинаман эркакни холатини афсус хаёт камакда утатигон йиллар.
  25. Дониёр 23 ноябр 2020 11:40
    Хаккони эркак ишини килибти. Даюс булгунча камокда чириб кетиб улсаям, зато эркак булиб улади.
  26. Бахтиёр 23 ноябр 2020 11:20
    Хиёнат кичирилмайди, давлатимиз жиноят кодексида хиёнат учун жазо кучайтирилса ва мукарарлиги таминланса, анчагина котиллик ва хиёнатни олди олинган буларди. Оилалар бузилмасди, ярим етимлар камаярди яна куп нарсаларга уз тасирини курсатар эди.
  27. Baxtiyor 23 ноябр 2020 11:05
    Агар хақиқат бўлса тўппа тўғри қилибди, бунақа ходисаларнт ОАВ да бундан хам қўрқинчлироқ қилиб ёритилса яхши бўларди.

    ТЎҒРИ ҚИГАН.
  28. Азамат 23 ноябр 2020 10:45
    Ту́ґри к,илган
  29. Ока 23 ноябр 2020 09:25
    Бахора, тупой экансан. Йўқчилик хиёнат сабабимиш. Ҳиёнат қилгандан очликдан ўлгани яхши. Тем более хозир очликдан ҳеч ким ўлмайди. Ишлаб хеч бўлмаса бир кунлик овқатга пул топиш мумкин. Исроф , ою-хавас, нафсни деб хиёнат қилади ҳамма хиёнаткорлар
  30. ГУЛНОРА 23 ноябр 2020 07:45
    Айб ишнинг устида бўлса, тушунса бўлади. Лекин магазинда ўлдириши нотўғри.
  31. Zohid 23 ноябр 2020 07:16
    Гунохкор аёл икки эркак хаётини барбод кипти.
  32. Барот 23 ноябр 2020 06:19
    Ду́конда юрган ахмоклар индамай караб туриши аклга сигмайди,нахотки окибат колмади одамлар орасида
  33. Темур 23 ноябр 2020 05:26
    Бахора деган аёлга жавоб, калта фикрлайдиган ахмок,она хулоса к,илибсиз
  34. Зокир 23 ноябр 2020 05:25
    Агар эркак исботлаб берма Уни озодликка чикаришларингизни талаб киламиз качонгача бунака ифлос аёлларни деб эркаклар жабр куради шунакалар тулиб кетди конун хам уларни жазоламагандан кейин эркакни охириги йули шу Уни гурури оёк ости булгандан кейин иложи йук тугри килган бунака аёлларни жазоси шу отангизга Рахмат...
  35. Avaz 23 ноябр 2020 04:06
    Bahora adashdiz... to'qchilikdan ham bo'ladi bazida... odamni olgan tarbiyasiga, nafsini jilovlab olishiga bog'liq bu narsalar.
  36. Фарход 22 ноябр 2020 23:33
    Телевизорга чикиб кечирим сурасин хаммани битта узр билан кечиришвотику
  37. Мурод 22 ноябр 2020 23:06
    Пешона Шур экран.
  38. Bahora 22 ноябр 2020 22:48
    ХОЙ ЭРКАКЛАР КАЧОН БИР НАРСАНИ ТУШУНИБ ЕТАСИЗЛАР АЕЛ КИШИ БЕКОРЧИЛИКДАН,ТУЙГАНИДАН ХИЕНАТ ЙУЛИГА КИРМАЙДИ КОРНИНИ ТУК УСТИНИ БУД КИЛИБ КУЙИНГ ХУРМАТЛИ АЙРИМ ЭРКАКЛАР АЕЛЛАРИЗНИ АСРАНГ
  39. Hanafid Sunnud 22 ноябр 2020 21:59
    Buni hukmi endi faqat Ollohga havola. Mani fikrim tugri qilgan
  40. Содик 22 ноябр 2020 20:52
    Хар кандай жиноят ва жавобгарликга КОНУН кучсиз.
  41. Davron 22 ноябр 2020 20:48
    Rashkchi emish , ushlavoptiku qanaqa rashkchi boladi axmoq
  42. Васила 22 ноябр 2020 20:34
    Нохотки шунака булса куркинчилик
  43. Farhod 22 ноябр 2020 18:14
    Ikkita axmoqni deb qamalish arzimaydi
  44. Акмал 22 ноябр 2020 18:14
    Ту́гри килибди эри
  45. Салайдин 22 ноябр 2020 18:13
    Уша эркакни хатти харакати кайси бир маьнода кисман тугри лекин коуний тарафдан жинояат агар коун кулига аёолини ва уша эркакни топширганида агар уша эркак пулдор ё мансабдор булса унига конун хам дияарли хукумни хужакурсинга чикарар эди сабаби бугунги кунда бизни мамлакатимизда коун бор лекин ижироси умуман йук бу факт кискасижинояат килган эркак буни тушинган кискаси тугри йул манимча!
  46. Зухоа 22 ноябр 2020 18:03
    Боплапти
  47. Sobir 22 ноябр 2020 17:49
    Tovba

    Odamlarga nima bo‘lyapti a
  48. Камолиддин 22 ноябр 2020 17:19
    Узур бошка бунака кимиман дисин и куйворишсин
  49. Юртдош 22 ноябр 2020 15:36
    Агар гумон билан улдирган булса,жуда ёмон. Исбот билан улдирган булса, эркак экан.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Самарқандда эркак савдо марказида одамлар кўз ўнгида хотини ва унинг ўйнашини пичоқлаб ўлдирди