Видео: Наманганда эркак ақли заиф синглисини молхонада сақлаб келгани маълум бўлди

Видео:  Наманганда эркак ақли заиф синглисини молхонада сақлаб келгани маълум бўлди
Тармоқларда қиз молхонага қамаб қўйилгани акс этган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.

Мавжуд маълумотларга кўра, ақли заиф бўлган қизни унинг акаси шу ерга қамаб қўйган. Видео уларнинг қўшнилари томонидан олинган.
Таъкидланишича, оила Юқори Ровистон маҳалласида яшайди. Қизнинг акаси уни қийнаб келган ва совуқ кунлари молхонага қамаб қўйган.

Тармоқларда фойдаланувчилар маҳалланинг беэътиборлигига тўхталиб ўтган. Фойдаланувчилар маҳалла ўз вазифасини бажара олмаётганини ва қизни аканинг бундай қилиқларидан ҳимоя қила олмаётганини танқид қилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Озор 27 ноябр 2020 13:17
    Нима дейишга хайронман.
  2. Муслим. 26 ноябр 2020 10:28
    Узи акли заиф булса,унга эьтибор билан караш урнига,акаси,жигари шундай килса,бу йигит мукаддас ислом динимиздан буткул бехабар экан.
  3. Анвар Мирзо Ҳаким 23 ноябр 2020 20:57
    Бу қизни қамаб қўйган йигитни йигит деб аташга ярамайди. Ўзингнинг синглингку, яна шундай совуқ кунда-я, аблаҳ! Жавобгарликка тортилсин!
  4. Smile 23 ноябр 2020 20:08
    Ota onasi yogakanmi qizni emas akasini aqli zaif
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Видео: Наманганда эркак ақли заиф синглисини молхонада сақлаб келгани маълум бўлди