Аввалроқ тармоқларда дарс вақтида тартиб қоидани қасддан менсимаган мактаб ўқувчисининг хатти-ҳаракати акс этган видео тарқалган эди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Видеода ўсмир дарс вақтида пиротехник воситани отиб юборганини кўриш мумкин. Ҳодиса Фарғона вилоятининг Боғдод туманидаги 15-сонли мактабда содир бўлгани айтилмоқда.
Ўқувчи ушбу мактабнинг 11 синфида таҳсил олади. Ушбу ҳолат видеоси тармоқларда кенг тарқалгач ҳодиса кескин танқид қилинди ва шундан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўсмирнинг ота-онасини 446 минг сўм жаримага тортди. Бундан ташқари, бола ҳуқуқ тартибот органларида рўйхатда туриши маълум қилинди.