Туркияда 31 ёшли Бурхон Очилов вафот этди. Бу ҳақда Effect нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароси 8 декабрь куни соат 18:00 ларда Малтеле ҳудудида ўлдириган. Ўзбекистонликни 27 ёшли Туркия фуқароси Бедир Г. ўлдиргани таъкидланмоқда. Эркак аввал ҳам бир неча марта судланган ва ҳозирда тиланчилик билан шуғулланади.
Бедир Г. ва Бурхон ўртасидаги можаро озиқ-овқат дўконида бошланган. Ўзбекистонлик Бедир Г.га тиланчилик қилиб, ишсиз юргани бўйича урушиб берган. Бурхон Туркия фуқароси бўлмасада ўша ерда иш топганини айтган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра Бурхон Бедир Г.нинг юзига биринчи бўлиб мушт туширган. Муштлашув натижасида Бедир Г. пичоқ билан Бурхоннинг ҳаёти учун хавфли бўлган ҳудудларига урган ва натижада Бурхон воқеа жойида ҳалок бўлган.
Суд қарорига кўра Бедир.Г. ҳаётининг 24 йилини панжара ортида ўтказадиган бўлди. Ўзбекистонликнинг жасади ватанига олиб келинди.