Аввалроқ сайтимизда Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани “Оққўрғон” маҳалласида яшовчи эркак хотинига фарзандининг ахлатини едиргани ҳақида ёзган эдик. Шундан сўнг эркак қўлга олингани ва бу бўйича жиноий иш қўзғатилган эди.
Ушбу иш бугун, 14 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилди. Суд эркакни айбдор деб топди. У хотинини мунтазам қийнаб ва дўппослаб келганликда айбланди.
Суд қарорига кўра эркакка 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, у қамоқхонада токсикоманияга қарши мажбурий даволанадиган бўлди.