Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида эркак ўз неварасини зўрлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳуқуқ тартибот органлари ушбу маълумотга изоҳ берди.
Маълум бўлишича, фуқаро А.О. (аёл) шу йил 13 ноябрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилган. Аёл Ховос туманидаги “Бўстон” маҳалласида яшайди. Аёл ўз аризасида 2007 йилда фуқаро В.Ж.га турмушга чиққанини маълум қилган. Улар 2020 йил июнда оилавий можаро сабаб ажрашиб кетган. Аёлнинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари эри билан қолган. Аёл шу йил октябрда унинг 5 ёшли қизи қайнотаси (қизнинг бобоси) томонидан зўрланаётгани ҳақида хабар топган.
Суд тиббий экспертизаси хулосасида қизнинг бадани ва жинсий органлари шикастланмаганини маълум қилган. Лекин ҳолатни тўлиқ ўрганиш учун шу йил 13 декабрь куни ЖКнинг 129 моддаси 2 қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб берилмоқда.