Самарқанд вилоятида 14 ёшли боланинг айби билан ЙТҲда унинг дўсти ҳалок бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
ЙТҲ шу йил 15 декабрь куни соат 23:30 ларда Оқдарё туманида содир бўлди. 14 ёшли ўсмир тенгдоши билан бирга ота-онасига тегишли бўлган Tracker автомашинасини бошқариб, кетиб қолган. Ёш йигит М-37 автомобиль йўлида бошқарувни йўқотиб, тўсиққа бориб урилган. ЙТҲ натижасида унинг дўсти ҳалок бўлган.
“Ота-онам калитни олганимни билишмади. Калитни олиб, автомобилни ҳайдадим ва дўстимни чақирдим. Қайтишда келаётганимда йўлимда Спарк чиқиб қолди, кейин уни уриб олмай деб ўтганимда столбага уриб олдим. Шундан кейин ҳеч нарса эсимда йўқ. Ўзимга келганимда дўстим ўлганини билдим. Қилган ишимдан пушаймонман”, – дейди ўсмир.