Қашқадарёда 13 нафар ўсмир ис газидан заҳарланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 19 декабрь куни соат 06:50 ларда 13 нафар ўсмир шифохонага олиб келинган. Улар Қарши шаҳридаги хусусий ўқув марказларидан бирининг ётоқхонасида ис газидан заҳарланган бўлган. Ҳозирда уларнинг 3 нафари оғир аҳволда, 5 нафари эса ўрта оғир аҳволда. Қолганларига тез ёрдам кўрсатилиб жавоб бериб юборилган.
Маълум қилинишича, заҳарланганларнинг ҳаммаси ўғил бола, энг кичиги 11, энг каттаси 14 ёшда.