Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда айбланган таниқли хонанда қамоққа олинди

Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда айбланган таниқли хонанда қамоққа олинди
Самақрандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда айбланган таниқли хонанда қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар қилди.

Маълум бўлишича, вояга етмаган Ш.М.нинг номусига текканликда хонанда Ж.У. гумонланмоқда ва ҳолат бўйича Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 118-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда. Жиноий иш 9 октябрда очилган бўлсада Ш.М. ва унинг адвокати М.Рустамова вилоят прокуратурасига мурожаат қилиб, жиноят иши тергов ҳаракатларидан норозиликларини маълум қилган.

Шундан сўнг, вилоят прокурори Р.Машарипов вазиятни ўзи назоратга олган ва тез кунларда ҳолат юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши таъкидланган. Шу ҳолатдан сўнг хонандага нисбатан ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, суднинг 21.12.2020 йилдаги ажримига асосан унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари шахсан вилоят прокурори томонидан алоҳида назоратга олинди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Озор 26 декабр 2020 01:20
    Когозга ураш жонларингга тегмадими.Жасур Умиров деб куявермайсиларми.Нимани хаспушлайсилар.
  2. нодирбек 22 декабр 2020 13:50
    Самарканда нима килиб.юрипти жасур умиров.ахвалин чаток эканда
  3. name 22 декабр 2020 10:33
    Жасур умировми бу мен Гиёс Бойтаев деб ойлабман
  4. Дилноза 21 декабр 2020 19:25
    Асаломалейкум айип факат йигитами киз нима килиб юрган уни олдида киз хам опокпастир буни куриб урганиб чикишса буларди кизга хам тегишли жазо кулаш кере диб хисоблиман.
  5. Азиз 21 декабр 2020 19:10
    Хамма сайтлар исмини ошкор қилиб бўлдику Жасур Умиров деб
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда айбланган таниқли хонанда қамоққа олинди