Аввалроқ Самарқандда вояга етмаган қизнинг номусига теккани учун таниқли хонанда қамоққа олингани ҳақида ёзган эдик.
Таҳририятимиз маълумотига кўра, Ж.У. – бу хонанда Жасур Умиров. Хонандага ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми «а» банди (шахснинг 18 ёшга тўлмаганини била туриб номусга тегиш) билан айблов эълон қилинган.
Маълум қилинишича, агар хонанданинг айби исботланадиган бўлса у 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, ушбу иш Самарқанд вилоятининг янги прокурори Р.Машарипов томонидан алоҳида назоратга олинган.