Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида масжид ходими пичоқлаб ўлдирилди. Бу ҳақда бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 22 декабрь куни соат 09:30ларда тумандаги масжидда 46 ёшли эркак масжид котиби билан жанжаллашган ва ёнида олиб келган ошхона пичоғи билан уни пичоқлаган.
Жабрланувчи шифохонага олиб кетилаётганда йўлда вафот этган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси билан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.