Тошкентда пиар қилиш мақсадида пичоқбозликни саҳналаштирган йигитларга жазо тайинланди. Бу ҳақда Замон ИД хабар қилди.
Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда Тошкентда пичоқбозлик содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган. Бироз муддатдан сўнг ушбу ҳодисанинг кичик видеолавҳаси тармоқларда тарқатилган. Шундан сўнг ҳуқуқ тартибот органлари ушбу ҳолатни ўрганган. Аниқланишича, ушбу ҳолат саҳналаштирилган бўлган. Йигитлар бу йўл орқали ҳамманинг эътиборини ўзига жалб қилиб, пиар қилмоқчи бўлган. Улар ушбу саҳнада пичоқ эмас балки тароқ ишлатишганини маълум қилган. Воқеа иштирокчиларидан бири эса аслида тармоққа ҳодисанинг тўлиқ лавҳаси жойланганини, лекин айрим блогерлар унинг маълум қисмини ёзиб олиб, тарқатганини билдирди.
Ҳодиса Чилонзор туман маъмурий судида кўриб чиқилди. Унга кўра, пиарчи йигитларга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.