Навоий вилоятида бош арча ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.
Арча кеча, 27 декабрь куни соат 19:00ларда ёнди. Мавжуд маълумотларга кўра, ёнғинга унинг устидаги ёритувчи мосламалардаги кабелдаги носозлик сабаб бўлган. Кабелдаги туташувга эса ёмғир сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Ушбу ҳодисада ҳеч ким жабр кўмаргани қувонарли ҳолдир. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида ҳам арча ёниб кетган эди. Термизда эса Янги йил арчаси кучли шамол сабаб қулаб тушган эди.