Тошкентдаги аэропортда ноқонуний фаолият билан шуғулланганларга жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, “Тошкент” халқаро аэропортида асли бухорлик 28 ёшли Қ.Э. ва хоразмлик 29 ёшли М.М.лар фуқароларга соҳта коронавирус таҳлилини пуллаган. ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан олиб борилган тадбирда шундай соҳта натижа билан Москвага учмоқчи бўлганлар ушланган. Улар ўз навбатида уни юқорида қайд этилган шахслардан соҳта маълумотни сотиб олганини айтган. Бухорoлик ва хоразмлик йигитларга ушбу маълумотларни Тошкентда яшовчи 31 ёшли М.Н. ва 43 ёшли Қ.А.лар етказиб берган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.