Аввалроқ сайтимизда аёл метро рельсига тушиб кетгани ҳақида ёзган эдик.
Пойтахт метрополитенининг маълум қилишича, аёл депрессияга тушиб, аффект ҳолатида ўзини атайин метро рельсига ташлаган. Аёл метростанция ходимларининг ёрдами эвазига қутқариб қолинган.
Аёл жиддий жароҳат олмагани маълум қилинди. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.