Андижонда отахон жонига қасд қилмоқчи бўлган 18 ёшли қиз неварасини қутқараман деб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 16 декабрь куни Балиқчи туманида яшовчи 18 ёшли қиз уйининг ёнидан оқиб ўтувчи каналга ўзини ўлдириш учун ташлаган. Уни кўриб қолган қизнинг 65 ёшли бобоси неварасини қутқараман деб ўзини сувга ташлаган. Сувнинг тез оқиши ва ҳавонинг совуқлиги сабабли уларнинг иккаласи ҳам сувга чўкиб, ҳалок бўлган. Шу йил 25 декабрь куни, ҳодисадан 9 кун ўтиб, воқеа жойидан 10 км узоқликдаги жойдан отахоннинг жасади топилган.
Уни излаб топиш учун 26 кишилик гуруҳ тузилган. Ҳозирда қизнинг нима сабабдан жонига қасд қилгани ўрганилмоқда.