Андижонда фуқаро “Спарк” юкхонасига солиниб, “самосуд”қилинди ва “стукач”ликда айбланди

Андижонда фуқаро “Спарк” юкхонасига солиниб, “самосуд”қилинди ва “стукач”ликда айбланди
Андижонда фуқаро “Спарк” юкхонасига солиниб, “самосуд”қилинди ва “стукач”ликда айбланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, ҳодиса видеоси тармоқларда кенг тарқалгач, у бўйича расмий маълумот берилган. Бир гуруҳ шахслар, А.Д, М.Р, А.А, Ж.З, ва Қ.Д.лар 2020 йил 22 декабрь куни Жалақудуқ туманидаги деҳқон бозори ёнида нарх-навони расмга тушириб юрган Н.Қ.ни ушлаб олишган. Улар эркакни “стукач”лик қилиб юрибди деб ўйлаб, уни Спарк автомобилининг юкхонасига солиб қўйишган ва уни турли сўзлар билан ҳақорат қилган. Кейинчалик ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилган ва унинг натижасига кўра юқорида қайд этилган фуқароларнинг иши туман маъмурий судида кўриб чиқилган.

Суднинг 25 декабрдаги қарорига кўра қонунбузарлар МЖтКнинг 183-моддасига кўра айбли деб топилиб, БҲМнинг 3 баробари миқдорида жаримага тортилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05

Самарқанд давлат университети Эроннинг Шараф технология университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетига Эроннинг Халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик маркази раиси, фан, технологиялар ва билимларга асосланган...
28-06-2024, 15:25

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчиларига диплом топширилди…

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчилари учун “Янги Ўзбекистон ёшлари, билиб қўйки, сени Ватан кутади” номли битирув...
21-06-2024, 23:17

Ўзбекистоннинг Очиқ илм-фан концепцияси

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан асос солинган Очиқлик сиёсатининг мамлакат тараққиётида, миллат юксалишида тутган муҳим ўрни ва...
21-06-2024, 16:49
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Андижонда фуқаро “Спарк” юкхонасига солиниб, “самосуд”қилинди ва “стукач”ликда айбланди