Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳри, Пахтакор маҳалласида яшовчи фуқаро ўз фарзандини ўлдирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, эркак ва унинг шаръий никоҳдаги аёли ўртасида шу йил сентябрь ойида жанжал келиб чиққан. Ўшанда аёл эри собиқ хотини билан телефонда гаплашаётганини билиб қолиб, у билан жанжаллашган ва эридан калтак еган. Шундан сўнг октябрь ойининг 9 кунида тунги соат 23:00ларда уларнинг бешикда ётган 2 ойлик чақалоғи йиғлай бошлаган. Бу орада эр аёлнинг фарзандни тинчлантира олмаётганидан жаҳли чиқиб, уни уҳлатмоқчи бўлган ва бу ҳолат ҳам жанжалга айланиб кетган. Шу вақтда ота бешикдаги ёстиқни олиб аёлнинг юзига бир неча марта урган. Бу орада эса боланинг боши бешикка теккан ва болага бошқа жароҳатлар ҳам етказилиб, реанимацияга ётқизилган. Қиз чақалоқ турли хил жароҳатлар сабабли ҳаётдан кўз юмган.
Ҳолат юзасидан бўлиб ўтган судда эркак айбдор деб топилган ва у 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.