Аввалроқ хонанда Жасур Умиров вояга етмаган қизни зўрлашда айбланаётгани ҳақида ёзган эдик. Унга нисбатан ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми «а» банди (шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда) билан айб эълон қилинган эди.
Дарё нашрининг хабар қилишича, хонанданинг айби далиллар билан тўлиқ тасдқиланган. Шунингдек, ушбу иш доирасида фуқаро А.З. ва Ш.Қ.лар ҳам ЖКнинг 241-моддаси 2-қисми (жиноятлар тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ёки кўриб чиқиш хизмат вазифаларига кирадиган мансабдор шахснинг жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириши) ва бошқа моддалари билан айбланаётгани маълум қилинди.
Манбанинг қўшимча қилишича, бугун, 5 январь куни вилоят прокуратураси жиноят ишини кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судига юборган. Эслатиб ўтамиз, хонанда Каттақўрғон туманида лицейнинг биринчи курсини тамомлаётган қизнинг номусига текканликда айбланмоқда. Аввалроқ ИИБ Умировга нисбатан жиноий иш очишни рад этган. Шундан сўнг бош прокуратура ИИБнинг қарори қонунийлигини текширилишини маълум қилган эди.