Ўзбекистонда фан олимпидасида қатнашиш учун кетаётагн ўқитувчи ва ўқувчи ЙТҲда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Кун нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса кеча, 5 январь санасида Навоий вилоятида содир бўлган. Нурота туманидаги 2-мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари Навоий шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида фан олимпиадасининг вилоят босқичида иштирок этиш учун “Нексия”да кетаётган бўлган. Автомобиль ичида икки нафар ўқитувчи ва икки нафар ўқувчи бўлган. Улар «Қорақарға» довонида йўлдан чиқиб кетган ва ЙТҲ содир бўлган. Ҳодиса натижасида бир нафар ўқувчи ва бир нафар ўқитувчи воқеа жойида ҳалок бўлган.
Манбанинг маълум қилишича, ЙТҲга ҳайдовчининг тезликни оширгани сабаб бўлиши мумкин. Бошқа тафсилотлар очиқланмаган.