Чилонзорда “сигнализация”даги муаммо сабаб “Нексия” ёнииб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 6 январь куни соат 14:10ларда туманнинг Бешёғоч ва Фурқат кўчалари кесишмасида “Нексия” автомашинаси ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Дасталбки маълумотларга кўра, ёнғинга автомашина “сигнализация”даги муаммо сабаб бўлган. Ҳозирда масъуллар томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.