Хоразмда газ портлаши оқибатида 15 ёшли қиз ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 8 январь куни соат 03:41 да Хива шаҳар, Исломхўжа кўчаси, 6-уйда содир бўлган. Уйда табиий газ сизиб чиқиши ва ҳаво аралашмаси натижасида чақнаш содир бўлган. Унинг оқибатида уйнинг деворлари ҳамда томи қулаган ва уйнинг 70 кв.м. майдонида том бостирмасида ёнғин содир бўлган.
Соат 04:50ларда ушбу хонадонда яшовчи 2005 йилда туғилган қизнинг жасади олиб чиқилган. Ушбу ҳодиса оқибатида уй эгасининг юз қисми, қўллари 22 % термик куйиб, шифохонага ётқизилган. Воқеа жойига маъсуллар етиб келган ва ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Вазирликнинг таҳмин қилишича, ҳодисага табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган.
Аввалроқ Қашқадарёдаги уйда газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлган.