Наманганда газ “заправка”да навбат кутаётган фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Кун нашрининг Наманган вилоятига оид хабар ва янгиликлар расмий канали хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса Косонсой тумани Юксалиш маҳалласида жойлашган “Наманган суюқгаз” МЧЖ газ тўлдириш шохобчасида содир бўлган. У ерга “Жигули” автомобилида келган фуқаро вафот этган. Фуқаро И.Ж. машинасини суриб ҳаракатлантириб келаётган вақтида тўсатдан асфалт йўлакка чап юз соҳаси билан йиқилган. Бунинг натижасида эркак чап юз соҳаси ва бош мия чап соҳасидан жароҳат олиб, вафот этган. Фуқаро шифокорлар етиб келгунча оламдан ўтгани ҳам маълум бўлган.
Ушбу ҳодиса юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаяпти.