Ижтимоий тармоқларда янги қурилаётган кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушгани акс этган видео тарқалди. Маълум бўлишича, ҳодиса Жиззах шаҳрида содир бўлган.
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар қилишича, ҳодиса бугун, соат 17:15 лада Зилол маҳалласи Мустақиллик кўчасидаги ҳали фойдаланишга топширилмаган янги қурилаётган кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. Ушбу бино хусусий тадбиркор томонидан қурилаётган бўлган. У 6 қаватли бўлиб, 4 қавати яшаш учун тураржой, пастги 2 қавати нотураржой учун мўлжалланган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Лекин шундай бўлсада қидирув қутқарув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди. Воқеа жойига масъуллар етиб борган.