Жиззахда бино қулаши юзасидан янги тафсилотлар маълум бўлди

Жиззахда бино қулаши юзасидан янги тафсилотлар маълум бўлди
Аввалроқ Жиззах вилоятида янги қурилаётган кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушгани ҳақида ёзган эдик. Мустақиллик кўчасидаги 6 қаватли уйнинг бир қисми 10 январь куни соат 17:10ларда қулаб тушган эди.

Мавжуд маълумотларга кўра, унинг қурилиши билан «Чорвадор-Қоракул-Барака» МЧЖ фирмаси шуғулланган. Қатор ОАВда бу уй ушбу фирманинг қурилиш соҳасидаги илк лойиҳаси бўлгани ёзилмоқда.

Ўша куни янги йил байрамлари сабабли қурувчилар ва қурилишга масъул бўлган шахслар воқеа жойида бўлмаган. Ушбу сабабга кўра ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган. Қурилиш қоидалари бузилгани учун шу иш содир бўлгани таҳмин қилинмоқда. Бугунги кунда бинонинг иккинчи томонидаши 6 қавати ҳам авария ҳолатида экани айтилмоқда. Хавфсизлик мақсадида ўша кўчада ҳаракатлар тўхтатилган. МЧЖ вакиллари эса журналистлар билан гаплашмаяпти. Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳодисани ўрганиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. САВОЛЛАР 12 январ 2021 18:02
    Бутун дунё курди Хукуматни уша сардобани тагига сув КУЙИБ йуборди халкни тажриба куёни килиб булган шунинг учун тулки кочади сабаби бизда аввал терингни шилиб кейин тажриба килишади.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Жиззахда бино қулаши юзасидан янги тафсилотлар маълум бўлди