Видео: Самарқандда хотинини иккинчи уринишда ўлдирган ва уйини ёқиб юборган эркакка суд ҳукми ўқилди

Видео: Самарқандда хотинини иккинчи уринишда ўлдирган ва уйини ёқиб юборган эркакка суд ҳукми ўқилди
Аввалроқ Самарқандда эркак хотинини ўлдириб, мурдани уй ичида қолдирган ҳолда ёқиб юборгани ҳақида ёзган эдик.

Маълум бўлишича, ушбу иш бўйича суд жараёни бўлиб ўтган. Унда ҳолат юзасидан тафсилотлар маълум қилинган. 53 ёшли айбланувчи бундан олдин ҳам, 2001 йилда хотинини ўлдиришга ҳаракат қилган. Лекин ўшанда аёлининг аризасига кўра эркак енгил жазо олиб, озод қилинган.

Судья Фарруҳ Самадовнинг таъкидлашича, Эркак хотини билан оилавий низолар сабаб жанжаллашган. Тергов давомида эркак ва аёл ўртасида уй можароси бўлгани аниқланган. Шунингдек, эркакнинг айтишича хотини уни ҳурмат қилмай қўйган ва шундан сўнг жанжал бўлган. Эркак хотинини болға билан уриб, кейин бўғиб ўлдирган. Уйни эса ёқиб юборган. Ҳодисадан сўнг эркак ўзини ҳам ўлдиришга ҳаракат қилган лекин, бахтли тасодиф сабабли унинг жони омон қолган.

Суд қарорига кўра эркакка нисбатан 18 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Akbar 13 январ 2021 15:33
    Hotindi zo‘ri , erdi sho‘ri.....
  2. Мигрант чол 13 январ 2021 13:47
    Хотинни ёмониям ёмондааа ....
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Видео: Тошкент метросида поездлар тўқнашиб кетди

Тошкент метросида поездлар тўқнашгани акс этган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди. Тарқалган видео изоҳида ушбу...
Кеча, 19:51

Сурхондарёда 16 ёшли қизни зўрлаган эркак ички ишлардаги танишлари орқали ишни “тинчитгани” айтилмоқда

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида эркак 16 ёшли қизни зўрлагани маълум қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди. Маълум бўлишича,...
Кеча, 19:46

Видео: Ўзбекистон чемпионатида дарвоза тўри ташқарисидан кирган тўп гол деб ҳисобланди

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғайритабиий ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди. Маълум бўлишича, бугун, 9...
Кеча, 18:56
2

Видео: Тошкентдаги “Наврўз” қабуллар уйи бузилди

Тошкент шаҳридаги “Наврўз” қабуллар уйи бузилди. Ушбу бино бузилиши акс этган видеолавҳа тармоқларда тарқатилди. Маълум бўлишича, Халқлар...
Кеча, 16:36
1

“Телевизорда расмини чиқариб, «хиёнатчи» деб бериш керак” – Президент ишдан олинган раҳбарларга қандай чора кўрилиши кераклигини айтди

Хабар қилганимиздек, кеча, 8 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида ёзган эдик. Мазкур...
Кеча, 13:17
4
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Видео: Самарқандда хотинини иккинчи уринишда ўлдирган ва уйини ёқиб юборган эркакка суд ҳукми ўқилди