Қашқадарёда туман ҳокими ўлим билан якунланган ЙТҲда айбланмоқда

Қашқадарёда туман ҳокими ўлим билан якунланган ЙТҲда айбланмоқда
Фото: Кун.уз

Қашқадарё вилоятида пиёда вафот этди. Пиёдани уриб юборган автомобил туман ҳокимига тегишли экани таҳмин қилинмоқда. Бу ҳақда Кун нашри хабар қилди.

Нашрнинг маълумотига кўра, 2020 йил 12 декабрь куни Косон шаҳрида кўп тармоқли марказий поликлиника ёнида ЙТҲ содир бўлган. ЙТҲ натижасида 60 ёшли пиёда Шерали Жумақулов вафот этган. Таъкидланишича, эркакни Каптива автомобили уриб юборган.

Жумақулов пиёдалар ўтиш йўлакчасида уриб юборилган. Марҳумнинг қариндошларининг бир нечта мурожаатларига қарамай ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари тергов жараёни қандай кечаётган ҳақида маълумот бермаган.

Марҳумнинг ўғли Рустам Жўраев гувоҳлардан суриштириб, эркакни уриб юборган Каптива Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораевнинг хизмат автомашинаси эканини аниқлаган. Ушбу иш ҳужжатида ЙТҲ содир бўлган вақтда автомобиль бошқарувида ҳокимнинг биринчи ўринбосарининг ҳайдовчиси бўлгани айтилган. Лекин, марҳумнинг қариндошларининг фикрича ўша куни рулда ҳокимнинг биринчи ўринбосарининг ҳайдовчиси бўлмаган. Қариндошлар гувоҳларнинг сўзларига таяниб автомобиль бошқарувида ҳокимнинг ўзи ёки унинг ўғли бўлган дея таъкидламоқда. Таъкидлаш жоиз, ушбу ҳодисадан сўнг ҳоким ҳайдовчисини алмаштирган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳолат бўйича тергов ҳаракати бошланганини ва яқин вақтларда ҳодиса ҳақида қўшимча маълумотлар тақдим этилишини таъкидлаган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. sardor 20 январ 2021 13:20
    Juda kup peshehod larda svetofor yuk..nahotki shunchalik kien bulsa svetofor urnatishni...
  2. Замон 17 январ 2021 07:28
    Янгилик борми? Хоким тан олдими? Блогерлар кани кулланг етимларни.
  3. Абдулазиз 16 январ 2021 21:35
    Шамол айбдор ,еки йулда бирор нарса чикиб колган булади.Кискаси кукисдан булади.Жуда булмаса табиат айбдор булади.ишни епворади штраф килинади.
  4. Реалист 16 январ 2021 15:36
    Отахонни жойлари жаннатда бўлсин.Ахборотни оммавийлашгани яхши бўлипти,
    бўлмаса бу харомхўр хоким осонгина сувдан қуруқ чиқарди.
    Лекин суд-тергов тизимига ишонч йўқ,агар юқоридан оқлансин деб буюришса,
    Гитлерниям оқлаб беради бизнинг юстиция.
  5. Озор 16 январ 2021 11:54
    Уриб кетган булсанг, тан олмайсанми НОМАРД.Бу НОМАРДлар жуда жонга тегди.На килганини тан олади,на еганини тан олади.ХАММАСИ ОППОК ФАРИШТА.
  6. Замон 16 январ 2021 11:13
    Адвокатни ТОШКЕНТдан топинг.
  7. Замон 16 январ 2021 11:08
    Товон пули туласин 5 нафар фарзандига. Уртача 100 минг доллордан хар бирга. Дуне практикаси шундай. 10 фоизга ишлайдиган адвокатлар бор. Харакат килинг угиллар. Буш келманг. САБР БЕРСИН СИЗЛАРГА.
    1. ман 16 январ 2021 14:40
      Замон,
      Тугри айтасиз.Узлари хаммасини ойликдан ташкари хаммасини дунё стандарти буйича хисоблайдику.Шу буйича туласин
  8. Mer 16 январ 2021 08:38
    Хеч ким айбдор эмасда бу ишда: пиедалар йулагига якинрооок жойда тухтаб турган каптивага - уз жонига касд килмокчи булган фукаро катта тезликда келиб урилиш натижасида вафот этган. Айбдор вафот этгани сабабли, жабрланувчи хокимнинг хизмат машинаси янгисига алмштириб берилади. (бирорта курилиш ташкилоти хисобидан)
    Шерали акани худо рахматига олсин, якинларига сабр берсин.
  9. САВОЛЛАР 15 январ 2021 23:19
    Э Барака топкир хозир узингча яширинасан бундайларга шу дунёни узида жазо бор киёматда пачка пачка гараз ишларинг билан юзинга урилади борми мен халол ишлаяпман деган ушанака мард.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
Кеча, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
Кеча, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қашқадарёда туман ҳокими ўлим билан якунланган ЙТҲда айбланмоқда